122 та замонавий корхона ишга туширилди
  • 18 Сентябрь 2014

122 та замонавий корхона ишга туширилди

Питнак шаҳарчасидаги “Ҳазорасп чинни” масъулияти чекланган жамиятида вилоятда илк бор саноат асосида чинни буюмлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Бу ерда ишлаб чиқариш жараёни ўзига хос.  Хусусан, Фарғона водийсидан келтирилган махсус лой қолипловчи дастгоҳга қуйилади. Бежирим шаклга кирган хом ашё қуритилиб, пардозланади. Унга саноат усулида ранг ва гул берилади. Сўнгра 1300 даража иссиқликда 12 соат пиширилади.
Тадбиркор Отабек Рўзметовнинг шахсий сармояси ҳамда тўрт юз миллион сўмлик банк кредити ҳисобига ташкил этилган мазкур корхонада ҳозир 18 киши меҳнат қилаяпти. Жамоада ҳар куни 2,5 минг дона 6 турдаги чинни буюм тайёрланиб, ҳозиргача 50 минг дона сифатли маҳсулот савдога чиқарилди.
Жорий йил биринчи ярмида вилоятда 122 та ана шундай саноат корхонаси ишга туширилди.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn