Янги корхона иш бошлади
  • 17 Сентябрь 2014

Янги корхона иш бошлади

Хатирчи туманидаги “Хатирчи пилла хазинаси” хусусий корхонасига қарийб 95 минг АҚШ доллари қийматидаги замонавий дастгоҳлар ўрнатилиб, бу ерда ипак толаси тайёрлаш йўлга қўйилди.

Аҳамиятли жиҳати, эндиликда мазкур корхонада сифат тизими махсус компьютер дастурлари асосида назорат қилиб борилади.
— Мамлакатимизда енгил саноат тармоқларини ривожлантириш борасида бир қатор истиқболли лойиҳалар рўёбга чиқарилаяпти, — дейди корхона раҳбари Учқун Маманов. — Жумладан, биз ҳам 20 нафардан зиёд кишини доимий иш билан таъминлаганмиз. Жамоамиз аъзоларининг аксарияти Хатирчи енгил саноат касб-ҳунар коллежи битирувчиларидир. Улар 60-65 тонна пиллани қайта ишлаш қувватига эга илғор ускуналарни моҳирлик билан бошқармоқда. Келгусида модернизациялаш тадбирларини давом эттириб, қўшимча иш ўринлари яратишни мақсад қилганмиз.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn