Салмоқли натижа
  • 16 Сентябрь 2014

Салмоқли натижа

Қўқон шаҳридаги “Индорама Қўқон текстиль” қўшма корхонаси фаолиятини бошлаганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Лекин бу ерда тайёрланаётган сифатли калава ипларга 10 дан зиёд мамлакатлардан буюртмалар тушмоқда.

Корхонада ишлаб чиқариш ҳажми муттасил ошириб борилаяпти. Айниқса, 2013/2014 йилларда бу ерга 40 миллион АҚШ долларилик қўшимча хорижий инвестиция киритилиб, толани қайта ишлаш қуввати 18 минг тоннага етказилди. Эътиборлиси, ўтган саккиз ойда тайёрланган маҳсулотнинг 57 миллион долларлик қисми хорижлик буюртмачиларга етказиб берилди.
Жорий йилнинг иккинчи ярмида ҳам корхонада модернизациялаш тадбирлари давом эттирилаяпти. Хусусан, йил охирига қадар яна 22 миллион долларлик сармоя ўзлаштирилади. Бу эса корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қувватини 24 минг тоннага етказиш имкониятини яратади.

Набижон СОБИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn