Электр таъминоти яхшиланди
  • 03 Сентябрь 2014

Электр таъминоти яхшиланди

Норин тумани маркази — Ҳаққулобод шаҳрида қуввати 16300 кВАга  тенг бўлган икки трансформаторли “Камолот” нимстанцияси  фойдаланишга топширилди.

Янги қурилманинг ўрнатилиши, энг аввало, амалда фойдаланилаётган қувват станцияларидаги зўриқишни бартараф этади. Ўз навбатида, таъминотдаги узилишларни кескин камайтириш имконияти юзага келади.
“Ўзэлектртармоққурилиш” очиқ акциядорлик жамиятининг 47-механизациялашган колоннаси ишчи-мутахассислари замонавий нимстанция қурилишида 6 миллиард 744 миллион сўмлик ҳажмда иш бажарди. Пировардида ҳудуддаги 133 та улгуржи  истеъмолчи субъект ва 10337 та аҳоли хонадонида электр таъминоти янада яхшиланди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn