Иқлим шароитига мос ва сифатли
  • 03 Сентябрь 2014

Иқлим шароитига мос ва сифатли

Урганч туманидаги Чаккашоликор қишлоғида иш бошлаган “Khоrezm Tech” қўшма корхонасида маҳсулот тайёрлашда энг сифатли пахта толасидан фойдаланилмоқда.

Бу эса ички бозорни арзон ва иқлим шароитига мос пайпоқлар билан таъминлаш имконини бераётир.
Умумий қиймати 800 минг долларлик ушбу фабрика йилига 1,5 миллион жуфт маҳсулот тайёрлаш қувватига эга. Ҳозир бу ерда 25 нафар йигит-қиз компьютерлаштирилган дастгоҳларни бошқармоқда.     
Бундан ташқари, “Khоrezm Tech” телевизор ва компьютер мониторлари йиғиш лойиҳасини амалга оширишни ҳам ўзининг истиқбол режасига киритган.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn