Автоматлаштирилган тизим орқали парваришланади
  • 03 Сентябрь 2014

Автоматлаштирилган тизим орқали парваришланади

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ўзининг касаначилик маркази, боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги ҳамда чорвачилик мажмуасига эга.

Яқинда корхона ёрдамчи тармоқлари сони яна биттага кўпайди, яъни паррандачилик мажмуаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Когон туманидаги ташландиқ ерда қад ростлаган мазкур мажмуа замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, барча юмушлар автоматлаштирилган тизим асосида бажарилади. Айни дамда бу ерда 60 мингта наслли жўжа парвариш қилинаяпти. Эътиборлиси, ёрдамчи хўжалик шарофати билан 37 та иш ўрни яратилди.
— Бухоро енгил саноат коллежида таҳсил олдим, — дейди Меҳрибонлик уйининг собиқ тарбияланувчиси Наргиза Турсунова. — Завод тасарруфидаги ушбу паррандачилик фермасида меҳнат қилаётганимдан, халқимиз дастурхонини янада тўкин этишдек эзгу ишга ўз ҳиссамни қўшаётганимдан мамнунман.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn