50 баробар кўп ишлайди
  • 15 Август 2014

50 баробар кўп ишлайди

“Жиззах” махсус индустриал зонасида яна бир лойиҳани амалга оширишга киришилди.

Бу ерда “Ўзбекэнерго” ДАКнинг “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” очиқ акциядорлик жамияти Жанубий Кореянинг “Owell Corpаration” компанияси билан имзолаган келишув битими асосида тежамкор электр ускуналари — светодиод лампалар ишлаб чиқариш ўзлаштирилмоқда.
Умумий қиймати 2,5 миллион АҚШ долларилик лойиҳа бўйича ташкил этилаётган янги қўшма корхонада йилига 2,5 миллион дона маҳсулотлар тайёрланади.
Шуниси диққатга сазоворки, янги қўшма корхонада ишлаб чиқариладиган лампалар аввалгиларига қараганда 50 баробар кўп ишлаши билан бирга, электр энергияни 8-10 баробар кам сарфлайди.

Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn