Буни корхонада кенг кўламли модернизациялаш тадбирлари амалга оширилгани билан изоҳлаш мумкин. Ромитан туманида фаолият кўрсатаётган мазкур корхона бултур хориждан умумий қиймати 100 минг АҚШ долларилик замонавий ускуналарни сотиб олганди. Корхона жорий йилнинг дастлабки ярмида ҳам шу йўналишдаги ишларни давом эттириб, мебель ишлаб чиқаришни кенгайтиришга эришди. Натижада ўнта қўшимча иш ўрни яратилди. Бугина эмас, маҳсулот турлари ҳам кўпайди.
Корхона жамоаси йил охирига қадар буюртмачиларга 2 миллиард сўмликдан зиёд маҳсулот етказиб бериш ниятида.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.