Экспорт ҳажми кўпаяди
  • 15 Август 2014

Экспорт ҳажми кўпаяди

Амударё туманидаги “Asia Silk” корхонаси Оролбўйида пиллани қайта ишлайдиган ягона тармоқ ҳисобланади.

Айни пайтда бу ерда йилига 250 тонна пиллани қайта ишлаш имконияти мавжуд. Шу билан бирга, эллик нафар маҳаллий ёшнинг бандлиги таъминланган.
— Ипак толанинг пишиқлиги бевосита тут дарахти баргларининг сифатига боғлиқ, — дейди корхона раҳбари Ёқубжон Тўраев. — Минтақамизда тутзорлар барпо этишда ана шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Шунинг учун ҳам корхонамизда ишлаб чиқарилаётган толамиз силлиқ ва мустаҳкам. Бу хорижликлар эътирофига ҳам сазовор бўлаяпти.
Жорий йилда жамоа 1,5 миллиард сўмлик пиллани қайта ишлаб, шундан 250 минг АҚШ долларилик маҳсулотни экспортга жўнатишни мўлжалламоқда. Айни кунгача чет эллик буюртмачиларга 140 минг АҚШ долларилик сифатли ипак тола етказиб берилди.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn