Қишлоқда саноат ривожи
  • 04 Февраль 2014

Қишлоқда саноат ривожи

Пискент туманида ўтган йили енгил саноат йўналишида 3 та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилиб, қарийб 500 киши иш билан таъминланди.

“Dinil Tabassum” хусусий корхонаси — ана шулардан бири. Асосан, чакана савдо билан шуғулланиб келган мазкур кичик бизнес субъекти ўз тасарруфидаги бўш бинони реконструкция қилиб, ишлаб чиқариш цехига айлантирди. Яқиндан бошлаб бу ерда дастлабки маҳсулот — эркаклар, аёллар ва болалар учун бежирим либослар тикила бошланди.
— Энг илғор тикувчилик ускуналарига эгамиз, — дейди тадбиркор Мелис  Содиқов. —  Бунинг учун ўз маблағимиздан ташқари, банкнинг
100 миллион сўмлик кредитидан фойдаландик. Мақсадимиз — қишлоқда саноатни ривожлантиришга ҳисса қўшиш, ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш.

Fайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn