Уч йўналишда фаолият
  • 04 Февраль 2014

Уч йўналишда фаолият

Наманган туманилик тадбиркор Маҳмуджон Акбаров ташаббуси билан Тошбулоқ шаҳарчасидаги бўш турган икки қаватли бино таъмирдан чиқарилиб, бир қатор савдо дўконлари, сервис шохобчаси ҳамда пластик эшик ва дераза ромлари тайёрлаш цехи ишга туширилди.

— 200 миллион сўм эвазига амалга оширган лойиҳамиз туфайли ўн нафарга яқин ёш ишли бўлди, — дейди хусусий тадбиркор. — Яқин вақт ичида ишчиларимиз сони тўрт баравар ортади. Бунинг учун лойиҳамизнинг навбатдаги босқичи — металлга ишлов бериш цехи ҳамда замонавий тўйхона ва умумий овқатланиш шохобчасини ҳам фойдаланишга топширишни мўлжаллаб турибмиз.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn