Ҳар томонлама фойдали
  • 04 Февраль 2014

Ҳар томонлама фойдали

Инновацион технологиялар ёрдамида чиқиндиларнинг қайта ишланиши нафақат атроф-муҳит мусаффолигини таъминлайди, балки қўшимча даромад топиш имконини ҳам беради.

Шуни ҳисобга олган Қарши шаҳридаги “Chevar tikuvchilari” масъулияти чекланган жамияти жамоаси пахта чиқитларидан йилига 100 минг АҚШ долларилик момиқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
— Лойиҳа туфайли корхонада янги тармоққа асос солинди, — дейди жамият раҳбари Обид Ҳамидов. — Қайта ишланган момиқдан болалар ўйинчоқлари, енгил кўрпа ёпинчиқлари тайёрлашда асосий хом ашё сифатида фойдаланилади. Ундан, ҳатто, экспортбоп маҳсулотлар ҳам тайёрлаш мумкин.
Янги тармоқ ҳисобига корхонада юздан ортиқ қўшимча иш ўринлари яратилди.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Бизнес лойиҳа шарофати Уч йўналишда фаолият »