Тежамкор технология имкониятни кенгайтирди
  • 06 Август 2014

Тежамкор технология имкониятни кенгайтирди

Бойсун туманидаги “Мўмин” хусусий корхонаси жамоаси уй-жой қурилиши билан шуғулланади.

Яқинда ушбу корхона қошида қўшимча тармоқ ҳам ишга туширилди. Банк томонидан ажратилган 1 миллиард 650 миллион сўмлик кредит эвазига хориждан шағал ва шлакоблоклар ишлаб чиқариш технологияси келтирилди.

— Қисқа фурсатда қурилиш ташкилотларидан кўплаб буюртмалар олдик, — дейди тадбиркор Беҳзод Қодиров. — Шағалнинг бетон қоришмаси билан бирикувчанлигини оширадиган ушбу замонавий ускунанинг яна бир афзаллиги, у электр энергиясини кам сарфлайди. Бу эса маҳсулот таннархини камайтиришда қўл келаяпти. Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида қурилиш материалларини буюртмачилар манзилига ўзимиз етказиб бераяпмиз. 

 

Нормурод ТЕМИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn