Таннархи арзонлашди
  • 26 Июнь 2014

Таннархи арзонлашди

Узун туманидаги “Узун Аҳрор сервис” хусусий корхонаси томонидан Оби-заранг ва Қорасув дарёларининг Тўполангга қуйилиш жойида тош саралайдиган линия ишга -туширилди.

Ушбу лойиҳа банкнинг 250 миллион сўмлик имтиёзли кредити ҳисобидан амалга оширилди. Илғор дастгоҳлар билан жиҳозланган технологик линия ёрдамида ювилиб, сараланаётган тош ва қум сифатлилиги билан буюртмачиларга маъқул бўлмоқда. 

— Корхонамиз учун тошлоқ ҳудуд танлангани яхши самара бераяпти, яъни қурилиш материаллари таннархи арзонлашаяпти, — дейди корхона раҳбари С. Сайдалиев. — Ишлаб чиқарилаётган хом ашёни ташиб келтиришдан тежалган маблағ ҳисобидан тош майдалагич -ускуналарини янгилашга ҳаракат қилаяпмиз.

Нормурод ТЕМИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn