Хусусан, ушбу ўлчаш турига ҳудудда катта талаб борлигини инобатга олиб, “Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси томонидан махсус қурилмалар харид қилинди.
Эндиликда марказ мутахассислари томонидан мазкур йўналишда метрологик хизматларни кўрсатиш йўлга қўйилди. Бу, ўз навбатида, саноат корхоналарига ортиқча транспорт харажатларини қисқартириш, ўлчашга сарфланадиган вақтни тежаш имконини яратди.