Ҳунармандчилик ривожи учун 105,4 миллиард сўм ажратилади
Ҳунармандчилик ривожи учун 105,4 миллиард сўм ажратилади Фото: norma.uz
  • 12 Март 2018

Ҳунармандчилик ривожи учун 105,4 миллиард сўм ажратилади

Республика “Ҳунарманд” уюшмаси раиси ўринбосари Акобир Ҳакимовнинг маълум қилишича, ўтган йил декабрь ойида уюшма аъзолари сони 10 минг 247 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг ўтган даври давомида бу кўрсаткич 18 мингдан ортди. 

Бунда Президентимизнинг соҳага оид қабул қилинган фармони, ҳуқуқий ҳужжатлари билан ҳунармандларга яратиб берилган имтиёзлар катта туртки берди.

Шунингдек, 2018-2019 йилларда республикамизнинг 23 та шаҳар ва туманларида Ҳунармандчиликни ривожлантириш марказларини ташкил этиш кўзда тутилган. Барча вилоятларда ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича манзилли дастурлар тасдиқланди. 

Унга кўра, ушбу йилларда қиймати 105,4 миллиард сўмлик, шундан 75 миллиард сўми тижорат банклари кредити маблағлари ҳисобига 3015 та лойиҳа амалга оширилади. Бугунги кунга қадар 1-босқичда 50 миллиард сўм ана шу мақсадлар учун йўналтирилган. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn