Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси Ўзбекистонга 100 миллион АҚШ доллари беради
Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси Ўзбекистонга 100 миллион АҚШ доллари беради Фото: Савдо-саноат палатаси
  • 12 Март 2018

Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси Ўзбекистонга 100 миллион АҚШ доллари беради

Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида Ўзбекистон билан Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида ўзаро келишув имзоланди. 

Келишув доирасида мазкур корпорация мамлакатимиз компанияларига экспорт олди ва бошқа экспорт амалиётлари, асосий хом ашё ва бошқа товарлар импортини молиялаштириш учун икки йиллик муддатга 100 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратади.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси Ислом тараққиёт банки гуруҳининг нуфузли бўлинмаларидан бири ҳисобланади. У ислом дунёсидаги инсонларнинг иқтисодий аҳволи ва яшаш муҳитини яхшилаш учун савдони илгари суриш мақсадида тузилган. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn