Ўтган ҳафта 3 млрд. сўмлик авторақамлар сотилди
  • 09 Март 2018

Ўтган ҳафта 3 млрд. сўмлик авторақамлар сотилди

Жорий йилнинг 26 февралидан 4 мартигача бўлган давр мобайнида онлайн аукционлар орқали 119 та автомобиль рақам белгилари сотилган. Бу аввалги ҳафтага нисбатан икки маротабага кўпдир. Бу ҳақда Республика товар-хом ашё биржаси расмий сайти маълум қилди.

Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3 млрд. сўмни ташкил қилиб, аввалги ҳафта кўрсаткичига нисбатан уч баравар ортган.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 80 фоизи олий тоифадаги авторақамларга, 13,4 фоизи 2 тоифа ҳамда 6,8 фоизи 3-тоифа авторақамларга тўғри келади.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 67 фоизга етди. Кейинги ўринларни Фарғона вилояти — 10 фоиз ва Самарқанд вилояти харидорлари 7,5 фоиз улуш билан эгаллади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn