Миллионлар миллиардларга айланмоқда
  • 09 Март 2018

Миллионлар миллиардларга айланмоқда

 

Ўзбекистон маҳсулотларининг чет эл бозорларида бунчалик кенг ёйилишига сабаб мамлакатимизда ипдан тортиб, тайёр тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотларигача бўлган жуда кенг ассортиментларнинг мавжудлигидадир. 

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси маълумотларига кўра, 90-йилларда тўқимачилик, тайёр ва трикотаж маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажми ўртача 7 миллион АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, 2017 йилга келиб бу кўрсаткич 1,2 миллиард АҚШ долларига етди. Жорий йилда эса бу миқдорни 1,5 миллиард АҚШ долларига етказиш кутилмоқда. 

Тўқимачилик ва енгил саноатни ривожлантиришга қаратилган дастурларга мувофиқ, 2017 — 2020 йилларда 2,4 миллиард АҚШ долларилик 140 дан ортиқ инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn