Назорат-ўтказиш пунктларида штат бирликлари кўпайтирилди
  • 09 Март 2018

Назорат-ўтказиш пунктларида штат бирликлари кўпайтирилди

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги чегарада янги назорат-ўтказиш пунктлари(НЎП) очилиши муносабати билан Тожикистон чегара идоралари томонидан мазкур пунктлардаги ходимлар учун штат бирликлари уч-тўрт баробар оширилди. 

“Мазкур қарор фуқаролар учун максимал шароитлар яратиш ва хоҳловчиларни чегарадан тезда ўтказиш, катта навбатларнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинди”, — дейди ушбу мамлакат миллий хавфсизлиги давлат қўмитаси чегара қўшинлари матбуот котиби Муҳаммад Улуғходжаев.

Унинг сўзларига кўра, яқин кунлар ичида барча НЎПларда чегара назорати хоналари кенгайтирилиб, чегарада ўтказиш имкониятлари оширилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 мартидан бошлаб икки давлат чегараларида саккизта автомобиль ва битта темир йўл ўтказиш пункти ўз фаолиятига қайтадан киришган, яна иккитаси эса расман ўз ишини бошлаган эди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn