Ўтган ойда Ўзбекистон бозорларида помидор 14 фоизга қимматлашган
  • 02 Март 2018

Ўтган ойда Ўзбекистон бозорларида помидор 14 фоизга қимматлашган

2018 йил февраль ойида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари айримларининг нархлари ошди, баъзилари эса арзонлашди.

Хусусан, шу даврда тухум ўртача 10,5 фоизга, шакар 3,0, товуқ гўшти 1,3, қаттиқ пишлоқ ва қандолат маҳсулотлари 0,1 фоиз арзонлашган.
Мева маҳсулотларидан кўпроқ ўсиш олмада 6,1 фоиз, шунингдек, қуритилган меваларда 4,8 фоиз ўсиш кузатилган.

Қовоқ бу ойда 10,0 фоизга қимматлашган.
Сабзавотлардан помидор 14,0 фоизга, бодринг 11,7 фоизга ошган. Айни пайтда сабзавотлар нархларининг умумий ошишида картошка ва пиёз нархларининг  пасайиши кузатилган (мос равишда 2,7 фоизга ва 2,3 фоизга), дейилади Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хабарида.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn