Шавкат Мирзиёев Кармана туманидаги «Karmana golden eggs» МЧЖ фаолияти билан танишди
  • 02 Март 2018

Шавкат Мирзиёев Кармана туманидаги «Karmana golden eggs» МЧЖ фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 2 март куни Навоий вилоятига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб Кармана туманидаги “Karmana Golden Eggs” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Президентимизнинг 2017 йил март ойидаги ташрифи чоғида белгилаб берилган топшириққа мувофиқ ишга туширилган мазкур паррандчилик фабрикасида йилига 960 мингта жўжа етиштирилади. Корхонада 50 та иш ўрни яратилди. Иккинчи босқичда яна 100 ишчи жой ташкил этилади.

Шу ерда вилоят иқтисодиётини янада ривожлантиришга қаратилган истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. “Навоий” эркин иқтисодий зонасида янги қувватларни ишга тушириш, 2018-2019 йилларда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, боғ, иссиқхоналар, писта ва бодом плантациялари ташкил этиш, мева-сабзавотни қайта ишлаш, паррандачилик, балиқчилик, қоракўлчилик каби тармоқларни ривожлантиришга доир лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигига эътибор қаратилди.

Президент лойиҳа-таклифларни қўллаб-қувватлади.

Лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш керак. Корхоналарни бир кун бўлсаям эртароқ ишга тушириб, одамларни иш билан, даромад билан таъминлашимиз зарур. Бунинг учун қандай ёрдам, қанча қўшимча маблағ керак бўлса, берамиз, деди Шавкат Мирзиёев.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn