Ўзбекистонда шароб рекламасига қўйилган чекловлар қайта кўриб чиқилади
Ўзбекистонда шароб рекламасига қўйилган чекловлар қайта кўриб чиқилади Фото: Интернет
  • 01 Март 2018

Ўзбекистонда шароб рекламасига қўйилган чекловлар қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистонда шароб рекламасига қўйилган чекловларни қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар жорий йилнинг 1 июнига қадар ишлаб чиқилади. 

Бу Президент Шавкат Мирзиёев томонидан шу йил 28 февраль куни қабул қилинган “Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилди.

Унга кўра, 1 июнга қадар хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда виночилик маҳсулотларини реклама қилишда чекловларни қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2010 йилдан алкоголли маҳсулотлар, жумладан, шароб рекламаси ҳам бутунлай тақиқланганди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn