Ўзбекистон Афғонистон шимолида нефть ва газ геология-қидирув ишларини олиб бориши мумкин
Ўзбекистон Афғонистон шимолида нефть ва газ геология-қидирув ишларини олиб бориши мумкин Фото: emerginggrowth.com
  • 01 Март 2018

Ўзбекистон Афғонистон шимолида нефть ва газ геология-қидирув ишларини олиб бориши мумкин

Ўзбекистон Афғонистон шимолий қисмида нефть ва газ геология-қидирув ишларини қайта тиклаш имкониятларини ўрганмоқда.

Ўзбекистон  ХХ асрнинг 90-йилларида Афғонистондаги истиқболли нефть ва газ ҳудудларида қатор геологик тадқиқотлар ўтказган.  Аммо мазкуо давлатда юзага келган вазият туфайли бу борадаги ишлар тўҳтаб қолган эди.

Таъкидланишича, ўтган ҳафта нефть ва газ соҳасидаги ҳамкорлик масалалари Ташқи савдо вазирлигида Афғонистон Президентининг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича махсус вакили Шокир Каргар билан музокараларда муҳокама қилинган.

Учрашувда Афғонистон шимолий қисмида истиқболли углевород конларини геология-қидирув ишларини тиклаш бўйича қўшма лойиҳалар имконияти муҳокама этилди, дея хабар беради Spot.

Вазирлик маълумотларига кўра, томонлар учрашувда, шунингдек, “Мозори-Шариф — Ҳирот” темир йўли қурилиши ва “Сурхон — Пули-Хумри” электр узатиш линиялари каби стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган инфратузилма лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича фикр алмашдилар.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn