Эскирган техникалар замонавийсига алмаштирилди
  • 01 Март 2018

Эскирган техникалар замонавийсига алмаштирилди

Йўл таъмири ва қурилиши бўйича ягона техник сиёсатни олиб бориш мақсадида йўл хўжалиги техникаларини марказлаштирилган тарзда Хитойнинг — Ўзбекистондаги “UzXCMG” қўшма корхонаси ҳаммуассиси ҳисобланган — “Xuzhou Construction Machinery Group Co Ltd.” компанияси билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилинмоқда, дейилади Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати ахборотида.

Қўмита таркибидаги “Автойўлтаъминот” унитар корхонаси томонидан йўл қурилиши ва таъмирида ишлатиладиган 100 дан ортиқ техникалар — турли русумдаги зичлагичлар, йўл фрезалари, автогрейдерлар, асфальт ётқизгичлар, асфальт-бетон ишлаб чиқариш заводлари ҳамда замонавий экскаваторлар харид қилинди. 

Мазкур техникалар республикамизда янги ташкил этилган, йўл қурилишига ихтисослаштирилган корхоналарга тарқатилмоқда. Эътиборлиси, бундай илғор техникалар республикадаги йўл хўжалиги корхоналари томонидан фойдаланиладиган техникалар таъмирида юзага келадиган ортиқча харажатларни қисқартириш имконини бермоқда. 

2018 йилнинг биринчи ярми давомида яна шунча миқдорда техника воситалари олиб келиниши кўзда тутилган.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn