Тўрткўллик Маъруфжон Ражаббоевнинг ихтироси йилига 380 миллиард сўм маблағни тежаш имконини беради  
  • 28 Февраль 2018

Тўрткўллик Маъруфжон Ражаббоевнинг ихтироси йилига 380 миллиард сўм маблағни тежаш имконини беради  

Кўп йиллардан буён аҳолига табиий газ етказиб бериш соҳасида хизмат қилиб келаётган тўрткўлик Маъруфжон Ражаббоевнинг ихтироси тежамкорлиги билан кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, ушбу табиий газни фильтрловчи ускуна мамлакатимизда йилига 380 миллиард сўм маблағ тежалишига имкон яратади.

— Табиий газ бир қанча тозалаш босқичларидан ўтказилса ҳам истеъмолчиларга етиб боргунча барибир қувурларнинг ички емирилиши натижасида чиқиндилар билан аралашади ва бу аралашма газ ўлчагичига келиб тушади, — дейди М. Ражаббоев. — Натижада механизм яроқсиз ҳолга келиб, ортиқча сарф-харажат, эгаси йўқ нореал қарздорлик пайдо бўлади. Мамлакатимиз бўйича 4 миллионтадан зиёд газ ҳисоблагич ускуналари технологик сарфини кунига тахминан 1 метр кубга камайтирилса, 120 миллион метр куб, йилига эса 1440 ,0 миллион метр куб ҳосил бўлади. Бу, нореал қарздорлик 380 миллиард сўмга камаяди, деганидир.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг мувофиқлик сертификати ва Россия Федерацияси “РосПатент” агентлигининг патентига эга ушбу жиҳоз Тўрткўл туманидаги “Safeti filtr” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқарилмоқда.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

“Халқ сўзи” мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn