Табиий газ тежалади
  • 11 Июнь 2014

Табиий газ тежалади

“Тахиатош иссиқлик электр станцияси” очиқ акциядорлик жамияти мамлакат Жануби-ғарбий минтақаси аҳолисини электр энергияси билан таъминлаб келаётганига ярим асрдан кўпроқ вақт бўлди.

Табиийки, ўтган даврда корхона ускуналари эскириб, хизмат муддатини аллақачон ўтаб бўлган. Шундан келиб чиқиб, бу ерда қиймати 700 миллион АҚШ долларилик ҳар бири 230-250 мегабайт қувватига эга иккита буғ-газ ускунасини қуриш лойиҳасини амалга оширишга киришилди.

— Модернизациялаш туфайли станция қуввати деярли икки баробар ошади, — дейди жамият раиси Бахт Мадрейимов. — Натижада йилига 617 миллион куб метр табиий газни тежаш имконияти яратилади.

Лойиҳа доирасида ишчиларга зарур меҳнат ва турмуш шароити яратиш мақсадида 3,5 миллион АҚШ долларилик замонавий профилакторий ҳамда уй-жойлар бунёд этиш ҳам кўзда тутилмоқда. 

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn