Гилос ва ўрикни қандай тартибда экспортга йўналтирилиши маълум қилинди
  • 27 Февраль 2018

Гилос ва ўрикни қандай тартибда экспортга йўналтирилиши маълум қилинди

Жорий йилда Ўзбекистонда етиштирадиган гилос ва ўрик илк бор халқаро андозалар асосида бир марталик идишларда қадоқланиб, калибрланади.

Қадоққа “Uzagro” миллий бренди ёрлиғи ёпиштирилади. Маҳсулотни етказиб бериш вақтида меванинг сақланиш муддатини узайтирувчи ҳеч қандай кимёвий консервантлардан фойдаланилмайди. Бу ёндашув экспорт салоҳиятини янада ошириш имконини беради, дейилади “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси тарқатган хабарда.
Маълум қилинишича, 2018 йилнинг 1 март куни гилос ва ўрикнинг экспорт баҳоси эълон қилинади. Ўзбекистонда гилос бошқа етиштирувчилариникига қараганда 2-3 ҳафта олдин пишиб етилади. Мамлакатимизда 2017 йилда 270 минг тонна гилос етиштирилган, 30 минг тоннаси экспорт қилинган эди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn