Интеллектуал мунозараларда иштирок этиш учун қулай майдон
  • 27 Февраль 2018

Интеллектуал мунозараларда иштирок этиш учун қулай майдон

Замонавий маркетинг ва реклама бозорида бўлаётган ўзгаришлар,  тармоққа инновацион ишланмаларни татбиқ қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда уларнинг аҳамияти... Бу мавзулар пойтахтимизда иш бошлаган  “ADWEEK — 2018” — маркетинг ва реклама ҳафталиги давомида муҳокама марказида бўлади.

Зотан, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Респубилкаси Интеллектуал мулк агентлиги, “Миллий маркетинг маркази” ассоциацияси ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорилкда ўтказилаётган мазкур анжмуннинг жорий йилги дастури хилма-хиллиги бибан ажралиб туради. 

— Бу йилги тадбир иштирокчилари реклама воситаларида бизнес юритиш, хусусан, миллий рекламани ҳуқуқий тартибга солиш масаласини кенг муҳокама қиладилар, — дейди Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиши ва рақобатни риовжлантириш қўмитаси бошқарма бошлиғи Дилшод Азимов. — Шунингдек, ҳафталик давомида хорижлик маркетингчилар  билан мулоқот ўрнатиш, тажриба алмашиш учун ҳам қулайлик яратилади. Бир сўз билан айтганда, бу ерда ўзаро фикр алмашиш, интеллектаул мунозараларда иштирок этиш ҳамда ғоялар алмашинуви учун қулай муҳит яратилади. 

Умуман, мазкур ҳафталикни ўтказишдан асосий мақсад маркетинг бозори ютуқларини намойиш этиш ҳамда рақобатни янада ривожлантиришдан иборат бўлиб, унда реклама ишлаб чиқарувчилар, web-студиялар, дизайнерлар, матбаа корхоналари, медиа агентликлари ишитрок этади. 

Ҳафталик давомида икки кунлик конференция ҳам ташкил этилиб, унинг доирасида мамлакатимизда маркетинг ва реклама соҳалари долзарб муаммолари муҳокама қилинади. 

Бундан ташқари, ҳафталик якунида, яъни 2 март куни  2017 йил давомида ўз инновацион  ғоя ва лойиҳаларини амалиётга муваффақиятли татбиқ этган энг яхши   маркетинг бозори иштиролкичларини тақдирлашмаросими бўлиб ўтади. 

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ,

“Халқ сўзи” мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn