Президент қарори билан “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб берилди
  • 27 Февраль 2018

Президент қарори билан “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб берилди

“Пахтасаноат илмий маркази” акционерлик жамияти фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. 

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Телеграмдаги расмий канали хабар қилди.

Ҳужжатга асосан “Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг асосий йўналишиларидан бири сифатида соҳадаги долзарб илмий масалаларни ҳал этиш, пахта хом ашёсини дастлабки қайта ишлашда илмий-техник ва инновацион фаолиятни амалга ошириш белгиланмоқда.

Шунингдек, 2018–2020 йилларда Республикада хом ашёсини дастлабки қайта ишлашнинг техника ва технологиясини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастурга асосан, шу жумладан “Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг лабаротория-синов базалари модернизация қилинади, уруғлик пахта чигитини тайёрлаш технологияси, пахта хом ашёсини қабул қилишда унинг сифат кўрсаткичларини таъминлаш тизими ва воситалари такомиллаштирилади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзпахтасаноат” АЖга икки ой муддатда “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ фаолиятини тубдан такомиллаштириш вазифаси қўйилган эди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn