Душанбеда “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган”— миллий маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтади 
  • 27 Февраль 2018

Душанбеда “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган”— миллий маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтади 

 

Жорий йил март ойининг биринчи ярмида Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” — Ўзбекистон Республикаси миллий маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилади. Мазкур тадбир асносида Тожикистон ишбилармон доира вакиллари юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишиш баробарида, ўзаро ҳамокрлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш имкоинятига эга бўладилар. 

Кўргазмада республикамизнинг автомбилсозлик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, фармацевтика, кимё, нефть-газ, металлургия, электрортехника, енгил саноат маҳсулотлари, шунингдек, қурилиш ашёлари ҳамда ҳунармандлик намуналари  кенг намойиш этилади. 

Кўргазмада, шунингдек, икки давлат ишбилармон доира вакилаолри учун бизнес-форум ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Унда тадбиркорларга юртимизнинг инвестицион салоҳияти билан танишиб, B2B ва B2G фоматида учрашувлар ташкил этилади.

— Ўз навбатида, бундай кўргазма ва бизнес-форумлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга хориж бозорларида янги ҳамкорлар топиш ва ўз маҳсулотларини сотишда қўл келади, — дейди Ташқи савлдо вазири Жамшид Ходжаев. — Мисол учун, Душанбе ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган миллий кўргазмаларда 100 миллион АҚШ долларидан зиёд ҳужжатлар пакети имзоланган эди. 

Алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда Тожикистон банкларига кредит линияларини очиш бўйича фаол иш олиб борилмоқда. Бу орқали қўшни давлат вакиллари мамлакатимизда тайёрланган маҳсулотларни сотиб олишлар мумкин.  Асосийси, бу имконият туфайли қисқа муддат ичида икки томонлама ишбилармонлик алоқалари янада мустаҳкамланади.  

Маълумот учун айтиб ўтиш керакки, ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 236,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Таҳлилларга кўра, бу аввалги йилдагига нисбатан 20,2 фоиз кўпдир. Ўзбекистон Тожикистонга, асосан, тарнспорт хизматлари кўрсатилиб, минерал ўғит ҳамда мева-сабзавотлар экспорт қилинмоқда. Юртмизда эса тожик сармоядорлари иштирокида 22 та корхона фаолият юритмоқда. Қолаверса, ўтган йилнинг апрель ойидан  бошлаб,  “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси томонидан йўловчи ташиш рейслари йўлга қўйилгани ҳам диққатга сазавордир.

Бўлиб ўтадиган кўргазма ҳамда бизнес-форум ўзааро манфаатли алоқаларни янада кенагйтиришга хизмат қилади, албатта.

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ,

“Халқ сўзи” мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn