Йилига тўрт марта ҳосил олинади
  • 27 Февраль 2018

Йилига тўрт марта ҳосил олинади

Бир йилда уч марта ҳосил олиш одат тусига айланган Шаҳрихон туманидаги “Универсалагролюкс” фермер хўжалиги иссиқхонасида бу кўрсаткич тўрт мартага етказилди.

— Биз гидропоника усулини қўллашга киришдик, — дейди хўжалик раҳбари Санжарбек Раҳимов. — Унга кўра, ўсимлик тупроқда эмас, балки сувда ундирилади. Янада юқори натижага эришиш учун  помидор уруғини кокоснинг қуриган пояси жойлаштирилган целлофан идишга экдик. Белгиланган агротехника қоидаларига биноан, экинни ўз вақтида сув ва бошқа озуқалар билан таъминлаб турамиз.

Фермер хўжалигида 1 гектар майдондан иборат иссиқхона ташкил этилди. Жаҳон банки томонидан 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги молиявий кўмак йўналтирилган янги лойиҳани амалга ошириш учун Жанубий Кореядаги “Майсон плакон” компаниясининг инновацион технологияларидан фойдаланилмоқда. Етиштирилган ҳосил хўжаликнинг ўзида қадоқланиб, экспорт қилинади.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn