“Назорат харидини ўтказиш”дан нима мақсад кўзланган?
  • 26 Февраль 2018

“Назорат харидини ўтказиш”дан нима мақсад кўзланган?

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан ички бозорни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш ҳамда сифатсиз маҳсулотлар тўғрисида истеъмолчиларни хабардор қилиш мақсадида “Назорат харидини ўтказиш” тартиби ишлаб чиқилди. Бугунги кунда ушбу тартиб тасдиқланиш жараёнида, дейилади агентликнинг расмий сайтида.

“Назорат хариди” тартибида бозорларда сотилаётган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги ўрганилиши ҳамда яроқсизлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, оммавий ахборот воситалари орқали, шунингдек, ижтимоий тармоқларда бу ҳақда маълумотлар берилиши назарда тутилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn