Грузия Ўзбекистон маҳсулотларини ташишда 50 фоизлик чегирма жорий этди
Грузия Ўзбекистон маҳсулотларини ташишда 50 фоизлик чегирма жорий этди Фото: TrainPix
  • 26 Февраль 2018

Грузия Ўзбекистон маҳсулотларини ташишда 50 фоизлик чегирма жорий этди

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири ўринбосари С. Саифназаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Грузияга сафар уюштириб, ушбу мамлакат бир қатор вазирлик, идора ва компаниялари вакиллари билан учрашди. 

Бўлиб ўтган учрашувлар чоғида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишни Тбилиси шаҳрида ўтказиш имконияти кўриб чиқилди. Шунингдек, йиғилиш доирасида махсус битимлар ва шартномалар тузиш, хусусан, транспорт ва логистика соҳасида, Грузия ҳудудидан ўтадиган транспорт коридорлари бўйича ҳамда Тбилиси шаҳрида қўшма савдо уйининг очилишига оид масалалар муҳокама қилинди.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси “Грузия темир йўллари” ОАЖ раҳбарияти балан ҳам учрашиб, темир йўл соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, халқаро транспорт йўлакларидан самарали фойдаланиш ҳамда икки давлат темир йўллари орқали транзит юкларини ташиш ҳажмини кўпайтириш бўйича келишувга эришилди. 

“Ушбу музокараларнинг натижаларидан бири, бу Грузия томонидан барча турдаги ўзбек маҳсулотларини ташиб ўтилиши учун 50 фоизлик чегирманинг тақдим этилишидир”, — деди С. Саифназаров.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn