Ўн тўққизинчи лойиҳа
Ўн тўққизинчи лойиҳа Суратни воқеага алоқаси йўқ.
  • 26 Февраль 2018

Ўн тўққизинчи лойиҳа

Эндиликда Пешку туманидаги қурилиш ташкилотларининг хом ашёни четдан ташиб келтиришларига ҳожат қолмади. Гап шундаки, “Бунёдбек ал-Бухорий” масъулияти чекланган жамияти Варахша массивидаги конни ўзлаштириш мақсадида заводни ишга туширди.

Тадбиркорлар лойиҳани рўёбга чиқариш учун 400 минг АҚШ долларидан зиёд маблағ сарфлаб, хориждан замонавий технологик линия харид қилдилар. Натижада қум-шағални қайта ишлаб, беш турдаги маҳсулот тайёрлаш имконияти юзага келди. Мазкур маҳсулотлардан, асосан, бинокорликда ҳамда автомобиль йўллари қурилишида фойдаланилади. Корхона ойига 2,5 минг кубметр маҳсулот тайёрлаш қувватига эга.

Бу туманда кейинги бир йил давомида саноат йўналишида амалга оширилган ўн тўққизинчи лойиҳадир.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn