Ўзбекистонда ўтган йил 60,7 млрд. кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди
  • 23 Февраль 2018

Ўзбекистонда ўтган йил 60,7 млрд. кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди

Ўзбекистондаги электр станциялари томонидан ўтган йилда 60,7 млрд. кВт/соат электр энерегияси ишлаб чиқарилди. Бу 2016 йилга нисбатан 2,9 фози кўпдир, деб хабар берди “Ўзбекэнерго” АЖ матбуот хизмати.

Хусусан, “Ўзбекэнерго” АЖ электр станцияларида 52,1 млрд. кВт/соат электр энергияси ёки мамлакатимизда бу борадаги умумий ҳажмнинг 85,9 фоизи тайёрланган. Истеъмолчиларга 48,0 млрд. кВт/соат, жумладан, аҳолига 12,5 млрд. кВт/соат электр қуввати етказиб берилган. Мазкур тармоқдаги экспорт ҳажми 1,85 млрд. кВт/соатни ташкил этиб, ўсиш кўрсаткичи 23,6 фоиз бўлган. Ўзаро ҳамкорлик доирасида Қирғизистондан 1,2 млрд. кВт/соат электр энергияси импорт қилинган.

Ўтган йилда товар маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми таннарх 13,6 фоизга камайгани ҳолда 4 фоиз ошган.    

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn