Тадбиркорлар экспорт шартномалари тузмасдан электрон савдо майдончалари орқали олди-сотди қилишлари мумкин
  • 23 Февраль 2018

Тадбиркорлар экспорт шартномалари тузмасдан электрон савдо майдончалари орқали олди-сотди қилишлари мумкин

 

2018 йил 1 июнидан эътиборан тадбиркорлик субъектлари товарлар, ишлар (хизматлар) экспорт қилинганлиги учун экспорт шартномаси тузмасдан ва банк комиссияси ундирилмасдан интернет тармоғидаги электрон савдо майдончалар орқали товарлар, ишлар (хизматлар) экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади, дейилади Давлат рақобат қўмитаси расмий сайтида.

Бунда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича айрим товарлар мазкур тартибдан мустасно. 

Тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон тижоратдан фойдаланиш орқали сотиладиган товарлар айланмаси уларнинг ҳажмидан қатъи назар чакана савдо ҳисобланади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn