Жамшид Қўчқоров: “Бизнинг мақсад ўзбек компанияларини замонавий корпорацияларга айлантириш”
Жамшид Қўчқоров: “Бизнинг мақсад ўзбек компанияларини замонавий корпорацияларга айлантириш” Фото: Халқаро Пресс-клуб
  • 23 Февраль 2018

Жамшид Қўчқоров: “Бизнинг мақсад ўзбек компанияларини замонавий корпорацияларга айлантириш”

Ўзбекистон жорий йилда илк бор 200дан 300 миллион АҚШ долларигача бўлган суммадаги еврооблигацияларни сотишни режалаштираяпти. 

Бу ҳақда “Bloomberg” ахборот агентлигига Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилган.

Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзолаган АҚШнинг “Citigroup Inc.” компанияси мамлакатимизнинг суверен(мустақил) кредит рейтингини яратиш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқди.

Вазирнинг сўзларига кўра, евробондларни чиқариш ҳажми ҳозирча муҳокама этилаяпти ва шу бўйича қарор Президент томонидан қабул қилинади.

“Биз ўзбек компаниялари ҳам халқаро молия бозорига чиқишини хоҳлаймиз. Бизнинг мақсад уларни замонавий корпорацияларга айлантиришдир”, — дейди Ж. Қўчқоров.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn