Ўзбекистонда Афғонистоннинг савдо ваколатхонаси очилади
  • 22 Февраль 2018

Ўзбекистонда Афғонистоннинг савдо ваколатхонаси очилади

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазирлигида мамлакатимз ва Афғонистон ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқ ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди. 

Шу мавзуда Афғонистон Президентининг МДҲга аъзо давлатлар билан ҳамкорлик бўйича махсус вакили Шокир Коргар билан учрашув бўлиб ўтди.

Вазирлик матбуот хизматининг ёзишича, муҳокамалар чоғида меҳмонлар Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси, дори-дармон воситалари, кабель-ўтказгич маҳсулотлар, шунингдек, юртимизда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникалари ва автомобилларни олиш ҳажмини оширишга қизиқиш билдирди. Шунингдек, ўзбек автомашиналари рақобатбардошлигини оширишга хизмат қиладиган дилерлик ва сервис марказларини очиш имконияти кўриб чиқилди.

Ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш мақсадида Ўзбекистонда Афғонистон савдо ваколатхонасини таъсис этишни ишлаб чиқиш, Термиздаги “Термиз Карго” экспорт хаби фаолиятини фаоллаштириш, Қобул ва Мозори Шариф шаҳарларида ўзбек-афғон савдо уйларини очиш бўйича келишувларга эришилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn