Халқаро валюта жамғармаси Статистика департаменти миссияси ўз ишини бошлади
Халқаро валюта жамғармаси Статистика департаменти миссияси ўз ишини бошлади Фото:АЭИ "Прайм"
  • 22 Февраль 2018

Халқаро валюта жамғармаси Статистика департаменти миссияси ўз ишини бошлади

21 февралдан Ўзбекистонда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Статистика департаменти ишчи миссияси ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур делегация 1 мартга қадар юртимизда бўлади, дея маълум қилди Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.
Миссиянинг асосий мақсади ХВЖ маълумотларини тарқатишнинг кенгайтирилган умумий тизимини мамлакатимизда татбиқ этишга кўмак беришдир.

Давлат статистика қўмитасида делегация билан учрашув ўтказилиб, унда мамлакатимизнинг сўнгги йиллардаги иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари, иқтисодиёт ва унинг тармоқлари ўсишига таъсир ўтказаётган омиллар билан яқиндан таништирилди. Шунингдек, статистика бўйича миллий ҳисоб-китоблар ва маълумотларни тарқатишнинг кенгайтирилган умумий тизимига қўшилиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида бохабар қилинди. Миссия юртимизда бу борада олиб борилаётган ишларни ижобий баҳолади.   

Тадбир доирасида Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги ва Марказий банк вакиллари учун Ўзбекистонда ХВЖ маълумотларини тарқатишнинг кенгайтирилган умумий тизимини жорий этиш масалалари бўйича ўқув семинари ҳам ташкил этилди.

Мамлакатимизда ушбу тизимнинг ҳаётга татбиқ этилиши чет эллик инвесторлар, еткчи хориж компаниялари ва халқаро молия институтларига турли республикамизнинг иқтисодий кўрсаткичлари ҳақида муфассал маълумот олишда катта роль ўйнайди ҳамда жозибали чет эл сармояларини жалб этиш имкониятларини оширади.
Ўзбекистоннинг ушбу жамғарма тизимига тўлиқ уланиши жараёни йил охиригача якунланиши режалаштирилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn