Аввал ички бозорга, кейин экспортга
  • 22 Февраль 2018

Аввал ички бозорга, кейин экспортга

Шуманай туманида тадбиркор Фотима Караматдинова саъй-ҳаракати билан ташкил этилган корхонада қаймоқ, пишлоқ, йогурт сингари ўнга яқин маҳсулот тайёрланиб, ички бозорга етказиб берилмоқда.

— 50 минг АҚШ долларилик лойиҳа асосида ишга тушган корхонамиз қисқа муддатда ўз харидорларига эга бўлди, — дейди бош технолог Жеткерген Юсупов. — Қўшни республикалардан ҳам келаётган буюртмаларни эътиборга олиб, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтирган ҳолда экспортни йўлга қўйишни режалаштираяпмиз.
Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn