Ҳафта давомида 20,7 миллион дона қимматли қоғоз сотилди
  • 21 Февраль 2018

Ҳафта давомида 20,7 миллион дона қимматли қоғоз сотилди

 

Шу йилнинг 12 — 16 февраль кунлари “Тошкент” Республика фонд биржаси савдоларида 13 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 27 та битим қайд қилиниб 20,7 миллион дона акция 323,1 миллион сўмга сотилди, дейилади Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий веб-сайтида.

Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 70,2 фоизи тижорат банклари ва 2,4 фоизи саноат тармоғидаги акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимларда иборат бўлганини кўрсатди.

Энг йирик битим 15 февраль санасида асосий сексияda “Ипак йўли” АИТБнинг 20,5 миллион дона акцияси билан 205,0 миллион сўм миқдорида тузилди. 

Битимлар сони бўйича етакчиликни ўтган ҳафта ҳам “Нефт таъминот” АЖ эгаллаган бўлса, унинг 1,5 минг дона акцияси билан 6,2 миллион сўмли 8 та битим амалга оширилди.

Фонд биржасида йил бошидан буён 11,8 миллиард сўмлик 166 та савдо битими қайд этилди. Ушбу даврда биржа савдоларида 33 та акциядорлик жамиятининг 104,0 миллион дона қимматли қоғозлари сотилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn