Ўзбекистонда блокчейн тизими қонунчилик асосида ривожлантирилади
Ўзбекистонда блокчейн тизими қонунчилик асосида ривожлантирилади Фото: Crypto-News.net
  • 21 Февраль 2018

Ўзбекистонда блокчейн тизими қонунчилик асосида ривожлантирилади

Жорий йилнинг 1 сентябрига қадар мамлакатимизда электрон пулларни ҳуқуқий тартибга солишга оид қонун лойиҳаси тайёрланиши кутилаяпти. Мазкур ҳужжатни ишлаб чиқиш давлатимиз раҳбарининг “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонида белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари томонидан “Mirzo Ulugbek Innovation Center” инновацион маркази қошида тақсимот реестри(блокчейн) технологиялари бўйича ваколат марказини очиш таклифи ҳам маъқулланган. Мазкур марказ шу йил 1 июнидан фаолият юритиши кутилаяпти.

Президент, шунингдек, ҳамма жойда контактсиз тўлов технологиялари, жумладан, “PayPal”, “Alipay”, “Visa” ва “Mastercard” халқаро тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда фаол ривожлантириш ҳамда қўллаб-қувватлашга киришиш бўйича топшириқ берди. Бу борадаги чора-тадбирлар комплекси шу йил 1 июнига қадар ишлаб чиқилади. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn