Ўзбекистон Қирғизистонга 1 миллион АҚШ долларилик маҳсулот жўнатди
  • 21 Февраль 2018

Ўзбекистон Қирғизистонга 1 миллион АҚШ долларилик маҳсулот жўнатди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делагация Қирғизистон Республикасига ташрифи чоғида 2018-2019 йилларда Қирғизистонга 50 миллион АҚШ долларилик янги ва қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш, саноат соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни янада жадаллаштириш каби масалаларни муҳокама қилди, дейилади Ташқи савдо вазирлиги расмий веб-сайтида.

Маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь ойида Ўзбекистон томонидан Қирғизистон Республикасига 1 миллион АҚШ долларилик маҳсулот жўнатилган.
Ташриф доирасида Бишкек шаҳрида “Uztrade” АЖнинг савдо уйи рўйхатдан ўтказилди. Шунингдек, ўзбек қишлоқ хўжалиги техникаларини “Ayil bank” томонидан қайта молиялаштириш орқали етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган.

Унга кўра, ускуналарнинг биринчи, яъни йиғишни ташкил этиш учун асбоб-ускуналарни етказиб бериш учун махсус кредит линияси ҳисобидан жами 600,000 АҚШ доллари миқдорида малбағ ажратилиши режалаштирилган.
Учрашув ва музокаралар якунида томонлар ўзаро савдо-иқтисодий ва инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш бўйича келишиб олдилар.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn