“Ургут ҳаракат” МЧЖда микровельвет ишлаб чиқарилади
  • 20 Февраль 2018

“Ургут ҳаракат” МЧЖда микровельвет ишлаб чиқарилади

 

Самарқанд вилояти Ургут туманида фаолият кўрсатаётган “Ургут ҳаракат” корхонасида микровельвет (велюр) матосини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида маълум қилинган.

2015 йилдан буён эркаклар ва аёллар миллий кийим-кечакларини саноат усулида ишлаб чиқараётган ушбу корхона ўтган йили “Ҳамкорбанк”дан олинган 450 миллион сўмлик кредит эвазига хом ашё ҳамда замонавий дастгоҳлар билан таъминланди.

Илгари бу ерда кунига ўртача 30 — 40 та маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, ҳозирги кунда бу рақам 100 тага етказилган. Ўтган йили ички бозорга 850 миллион сўмлик, экспортга эса 41 минг АҚШ долларилик маҳсулот чиқарилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn