Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 30 фоиздан зиёд ўсди
  • 20 Февраль 2018

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 30 фоиздан зиёд ўсди

Россиянинг Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси 2017 йилда 30 фоиздан зиёд ўсган. 

Бу ҳақда “Провэд” нашри Россия Федерал божхона хизмати (ФБХ) маълумотларига асосланиб хабар берди. Ҳисобот даврида МДҲга аъзо деярли барча давлатлар билан савдо ҳажми яхшиланган. Мазкур кўрсаткич Ўзбекистон билан 33,9, Қирғизистон билан 31,6, Озарбайжон билан 34,5 ва Арманистон билан 29 фоизга етган. 

Умуман олганда, Россия билан Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 2017 йилда 25,8 фоиз ортган. Бундай кўтарилишда минерал ёқилғи нархининг ошиши, МДҲга аъзо кўпчилик давлатлар билан савдо ҳамкорлигида яратилган ижобий муҳит катта роль ўйнаган. Айни чоғда ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиши, иқтисодиётнинг тикланиши ва 2016 йилдаги пасайишдан кейин валюта курсининг мустаҳкамланиши тенденцияси нафақат Россия, балки унга қўшни мамлакатлар иқтисодиёти учун ҳам характерли бўлди, деб ёзади нашр.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn