Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Озарбайжон Республикаси Тадбиркорлар миллий конфедерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик битими имзоланди
Версия для печати
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Озарбайжон Республикаси Тадбиркорлар миллий конфедерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик битими имзоланди Муаллиф олган суратлар.
  • 20 Февраль 2018

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Озарбайжон Республикаси Тадбиркорлар миллий конфедерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик битими имзоланди

Ушбу келишувга пойтахтимизда икки давлат ишбилармонлари иштирокида ташкил этилган Ўзбекистон — Озарбайжон бизнес-форуми доирасида эришилди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамов қайд этганидек мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад мамлакатларимиз ўртасида савдо-сармоявий алоқаларни мустаҳкамлаш, биргаликда қўшма корхоналарни ташкил этишдан иборатдир.

Бугунги кунда юртимизда озарбайжонлик инвесторлар иштирокида ташкил этилган 85 та корхона фаолият юритаяпти. Ўз навбатида, Озарбайжонда юртимиз ишбилармонлари томонидан иккита корхона ташкил этилган. 

Анжуманда Озарбайжоннинг қурилиш, савдо, тиббиёт анжомлари, фармацевтика, полиграфия, АКТ каби  соҳаларда самарали фаолият кўрсатаётган 20 дан ортиқ йирик компаниялари вакиллари иштирок этмоқда. Томонлар тенг манфаатли алоқаларни ривожлантириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш масалаларини муҳокама қилишмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2017 йил якунлари бўйича давлатларимиз ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 31,2 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Саид РАҲМОНОВ,

"Халқ сўзи" мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn