Тадбиркор солиқдан тежалган маблағни нимага йўналтирилди?
Тадбиркор солиқдан тежалган маблағни нимага йўналтирилди? Фото: surxonchinni.uz
  • 20 Февраль 2018

Тадбиркор солиқдан тежалган маблағни нимага йўналтирилди?

Юртимизда хусусий сектор учун берилаётган солиқ имтиёзларидан фойдаланиб, катта ютуқларга эришаётган тадбиркорлик субъектлари сафи тобора кенгаймоқда.

“Сурхон Термиз Чинни” масъулияти чекланган жамияти — шулардан бири. Ҳозирги кунда бу ерда 118 нафар ишчи-мутахассис томонидан тайёрланаётган 45 турдаги бежирим чинни буюмларнинг харидори кўп.

— 2017 йилда корхонамизга 869 миллион 176 минг сўм миқдорида солиқ имтиёзлари қўлланилгани боис бу маблағни моддий-техника базамизни мустаҳкамлашга йўналтирдик, — дейди корхона раҳбари Рустам Неъматуллаев. — Хусусан, чет элдан чинни буюмларга безак берувчи махсус ускуна харид қилдик.

Таъкидлаш керакки, ўтган йили масъулияти чекланган жамияти томонидан қарийб 60 минг АҚШ долларига тенг маҳсулот экспорт қилинди. Жорий йилда бу кўрсаткич янада ошиши кутилаяпти.
Дилноза АЛЛАЯРОВА,
Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси
бўлим бошлиғи.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn