Ўзбекистон автомобиль саноати бир ойлик ҳисоботни тақдим этди
Ўзбекистон автомобиль саноати бир ойлик ҳисоботни тақдим этди Фото: GM Uzbekistan
  • 19 Февраль 2018

Ўзбекистон автомобиль саноати бир ойлик ҳисоботни тақдим этди

Статистик маълумотларга кўра, шу йил бошидан Ўзбекистон автомобиль саноатида жадал ўсиш суръатлари кузатилган. Хусусан, январь ойида 12,7 минг дона автоулов конвейердан чиқарилган ва бу 2017 йилнинг дастлабки ойига нисбатан 60 фоиз кўпдир.

Ўз навбатида, автомобиль двигателлари етказиб бериш 58,2 фоиз ошиб, 9,22 минг донага етган. Эслатиб ўтамиз, “Chevrolet Spark”, “Chevrolet Nexia R3”, “Chevrolet Cobalt”, “Chevrolet Lacetti”(“Gentra”) учун бундай двигателлар ўзимиздаги “GM Powertrain Uzbekistan” заводида тайёрланади. 

Бироқ январь ойида юк машиналари ишлаб чиқариш 36,1 фоиз қисқариб, 177 донани ташкил этган. Автобуслар йиғиш эса 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 фоиз камайган ва 40 донага тенг бўлди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn