“Ўзсаноатқурилишбанк” энди мижозларга тушликсиз хизмат кўрсатади 
“Ўзсаноатқурилишбанк” энди мижозларга тушликсиз хизмат кўрсатади  Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ / "Халқ сўзи"/
  • 19 Февраль 2018

“Ўзсаноатқурилишбанк” энди мижозларга тушликсиз хизмат кўрсатади 

Мамлакатимиздаги банк-молия муассасалари ичида “Ўзсаноатқурилишбанк” биринчилардан бўлиб, мижозларга тезкор, сифатли ва қулай бўлган хизмат кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида тушликсиз фаолият кўрсатиш тизимига ўтди. 

Эндиликда мижозлар ушбу банк орқали белгилаган иш соати вақтида ҳеч қандай тўсиқларсиз бемалол банк хизматларидан фойдаланишлари  мумкин. 

Маълумки, сўнгги пайтларда юртимизда тадбиркорликка бўлган қизиқиш янада кучайди. Чунки ўтган қисқа вақт мобайнида кўплаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, бизнес фаолиятини бошлаш истагидагилар ташаббуси ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. “Ўзсаноатқурилишбанк” жорий этган бу янгилик ҳам мижозларга янада қулайлик яратиш мақсадига қаратилгандир.

“Ўзсаноатқурилишбанк” хизматларидан фойдаланиш учун унинг мамлакатимиз бўйлаб фаолият кўрсатаётган 45 та филиалига мурожаат қилишингиз мумкин, деб хабар беради молия муассаси ахборот хазмати.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn